1

Юртимизда "MebelExpo Uzbekistan-2015" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 30.01.2015, 11:26
Юртимизда "MebelExpo Uzbekistan-2015" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

2015 йилнинг 24 - 27 февраль кунлари Ўзбекистон мебель саноати вакилларининг “MebelExpo Uzbekistan-2015” кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради jahonnews.uz.

Кўп йиллардан буён мунтазам ўтказиб келинаётган “MebelExpo Uzbekistan” халқаро кўргазмаси иштирокчиларни мебель саноати янгиликлари, жумладан, мебель, унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш, мебель дизайни соҳасидаги ютуқлар билан таништириш ҳамда жиҳозлаш мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишига замин яратиш мақсадида ташкил қилиб келинади.

Мазкур кўргазмада мебель ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, мебель фурнитураси, интерьер ва декор буюмлари, уй ва офис учун тайёр мебеллар намойиш этилади.

“MebelExpo Uzbekistan” кўргазмаси анъанавий равишда “UzBuild” – қурилиш соҳасидаги йирик халқаро кўргазмаси билан бир майдонда ўтказилади.

Мазкур кўргазмада етакчи Австрия ишлаб чиқарувчиларидан турли хилдаги мебель қопламалари, Италия, Германия, Туркия ҳамда Хитойдан мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, Австрия ва Италиядан ҳушбичим ва ишончли мебель фурнитураси, турк ишлаб чиқарувчиларидан мебель кромкалари, Белоруссиядан плита материаллари ва кенг турдаги мебеллар ҳамда энг яхши маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан уй ва офис учун мебеллар ҳам тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1