АсосийJamiyat

Бу ҳафта ҳам қор ёғмайдими?

'Бу ҳафта ҳам қор ёғмайдими?'ning rasmi

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 17-20 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 декабрда 5-10 даража совуқ, 18-20 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиққача кўтарилади, кундузи 17-19 декабрда 3-8 даража илиқ, 20 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 18 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 17 ва 20 декабрда 5-10 даража илиқ, 18-19 декабрда 3-8 даража илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ, ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17 ва 20 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 18-19 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 17 декабрда 8-13 даража илиқ, 18-19 декабрда 3-8 даража илиқ, 20 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.


ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 декабрда 0-5 даража илиқ, 19 декабрда
2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, кундузи 17 декабрда 10-15 даража илиқ, 18-20 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-18 декабрда 0-5 даража совуқ, 19-20 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17 декабрда 3-8 даража совуқ, 18-20 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даражасовуқ-3 даража илиқ бўлади.

Бошқа янгиликлар