АсосийJamiyat

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг бир нечта парвозлари туман сабабли кечикмоқда

'“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг бир нечта парвозлари туман сабабли кечикмоқда'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли (туман), бир нечта қатновлар ушланиб қолинаётгани ҳақида маълум қилди.

Хусусан, кўриниш масофаси 50 метр бўлганлиги сабабли Наманган аэропорти ёпилди. HY-095 (Тошкент-Наманган) қатнови соат 9:30 га кўчирилди.

HY-042 Самарқанд-Тошкент қатнови Тошкент аэропортида кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги сабабли соат 09:30 га кўчирилди. Шу муносабат билан HY-065 (Тошкент-Термиз) қатнови соат 10:30 га кўчирилди.

HY-3620 Жидда-Тошкент рейси ҳаво кемасининг командири Тошкент аэропортида соат 07:17 да кўриниш етарли даражада бўламаганлиги сабабли, самолётни Бухоро аэропортига қўндиришга қарор қилди. Ҳозирда самолёт Тошкентга учишга тайёрланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар