1

Мудофаа тизимида касб байрами нишонланди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 12:24
Теглар: Мудофаа, касб байрами
Мудофаа тизимида касб байрами нишонланди

Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи ходимларининг касб байрами тантанали тарзда нишонланди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Тадбирда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Хамдам Каршиев ва бошқалар мамлакатимизда мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий тайёргарлигини юксалтиришда командирларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари, қолаверса, кадрлар органи ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ўрни алоҳида эканини таъкидлади.

Мазкур тадбирни барча ҳарбий округларда видеоконференц-алоқа орқали тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилди.

Тантанали байрамда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида ўтказилган «Энг илғор тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицери», «Энг илғор кадрлар органи офицери», «Энг илғор ҳарбий қисм психологи» танловларининг республика босқичи ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Шунингдек, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ офицерлар, Қуролли Кучлар хизматчиларига вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. «Намунали хизматлари учун» ва “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун” нишонлари ҳам юрт ҳимоясига камарбаста офицерлар ва фахрийларнинг кўкрагини безади.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда таниқли хушовоз хонандаларнинг дилтортар куй-қўшиқлари барча ҳарбий хизматчиларнинг кўнглини хушнуд этди. Бетакрор мусиқий наволар байрамона рақсларга уланди.

Маълумот учун: ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланади.

 

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда “Ватанпарварлик ойлиги” бошланди

18.12.2019, 08:42

Президент “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади.Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси...
​ЎЗБЕКИСТОН – РОССИЯ: ЭНГ МАҚБУЛ ТАКТИК ҲАРАКАТ УСУЛЛАРИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ

06.10.2017, 09:55

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилаётган махсус тактик ўқув машқлари доирасидаги тадбирлар бугун ҳам қизғин кечди. Икки давлат тоғ ўқчи бўлинмалари командирлари кўзда тутилган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1