1

Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 17:50
Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди

2019 йил 15 декабрь куни тахминан соат 23:30ларда 32 ёшли М.М. “Cobalt” русумли автомашинасини “Тузлоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда бошқариб келиб, шу йўналишда ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 43 ёшли Н.С. бошқарувида бўлган “Тico” русумли автомашинасини орқа томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.   

Оқибатда, “Тicо” автомобили йўловчилари 43 ёшли Ў.А. ва аёллар 42 ёшли Б.Ж., 41 ёшли Д.Ю., 17 ёшли Ё.Р.лар оғир тан жароҳати олиб, Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан уларнинг барчаси шифохонада вафот этган.

Мазкур холат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1