1

Бухородаги мактаб хожатхонасидан машғулотлар пайтида фойдаланилгани тасдиқланди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 23:13
Бухородаги мактаб хожатхонасидан машғулотлар пайтида фойдаланилгани тасдиқланди

Когон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабининг ҳожатхонасида синф ташкил этилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар мутахассислар томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Подслушано в Бухаре»

Ахборот хизматига кўра, мактаб 1986 йилда қурилган 1176 ўринли замонавий бинода жойлашган бўлиб, 2019/2020-ўқув йилида 1573 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келинмоқда.

Мактаб биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватида ички ҳожатхона, ювиниш хоналари лойиҳалаштирилган. Бироқ, 3-қаватдаги ҳожатхона ва ювиниш хонасидан йиллар давомида фойдаланилмаган.

Ҳожатхона учун ажратилган жой синфхона сифатида фойдаланиш учун эмас, балки айрим ҳолларда ўқувчилар билан алоҳида синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган.

Иккинчи расмда кўрсатилган хона 2х1 ўлчамли кичкина ювиниш хонаси бўлиб, унга умуман ўқувчилар киритилмаган.

Фото: Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

«Юқорида тасвирланган хонадан фойдаланиш тўхтатилди ва синфдан ташқари машғулотларни ўтказиш учун иккинчи сменада бўшайдиган синф хоналаридан фойдаланиш ташкил этилди», — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1