1

“Нексия” чуқурга тушиб кетди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 23:21
“Нексия” чуқурга тушиб кетди

14-декабрь куни тахминан соат 19.10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги Олтинтепа кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди: 39 ёшли “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси Бобир Э. бошқарувни бажара олмаган. Натижада автомобиль огоҳлантирувчи белгиларни ва тўсиқларни четлаб, таъмирлаш хизматлари томонидан қазилган чуқурликка тушиб кетган. 

Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмади.

“Нексия” ҳайдовчисининг гапларига қараганда, ЙТҲга йўлда авариявий вазиятни юзага келтирган бошқа автомобиль сабаб бўлган, аммо ўша транспорт воситаси русумини ёки давлат рақамини эслаб қололмаган. Ушбу фактни текшириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Қизиқарлиси шундаки, чуқурлик қазилишига сабаб бўлган газўтказгичнинг таъмирлаш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Илгарироқ (22-ноябрь куни) таъмирлаш бригадаси раҳбарига нисбатан ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси бўйича, яъни ишлар олиб борилган жойда қоидаларга мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаганлиги сабабли баённома расмийлаштирилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1