Sevimli

Ургут ҳокими оиласи билан қиш фаслида аҳолининг ҳаётини ҳис қилиш учун бир тун тоғли қишлоқда қолди (фото)

ЖАМИЯТ 17.12.2019, 10:25
Теглар: Қишлоқ, ҳоким, Ургут
Ургут ҳокими оиласи билан қиш фаслида аҳолининг ҳаётини ҳис қилиш учун бир тун тоғли қишлоқда қолди (фото)

Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиев ўз оиласи билан қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, қиш фаслида қишлоқ аҳли ҳаёти, оддий кун кечинмаларини ўз кўзи билан кўриш, ҳис этиш учун бир тун қишлоқда меҳмон бўлди, дея хабар берди ЎзА.

Туман ҳокими икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан туманнинг энг чекка тоғли қишлоғи Сойғўсда қиш фасли ҳаёти билан яқиндан танишди.

Сойғўс маҳалласи туманнинг энг чекка тоғли ҳудуди охирги қишлоғи ҳисобланади, бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

“Қишлоқ аҳли одамларига таъзим қиламан. Мени ва оиламни самимий, юракдан қабул қилганлари учун. Қишлоқларда муаммолар ҳам етарли, ҳокимликнинг бу ерларда амалга оширадиган ишлари талайгина. Қишлоқ аҳли билан кенгашиб, ўзим бажаришим керак бўлган ишлар чора-тадбирларини белгилаб олдим. Режалар туздим.

Халққа яқинлик одамни ўзлигига, эзгуликка чорлайди. Сандал атрофида боболар билан қишлоқ тарихи, бугуни, келажаги ҳақида узун суҳбатлар қурдим. Болаларимга ҳам ўзимнинг шундай кечган ёшлигим ҳақида сўзлаб бердим. Қишлоқ халқи бошқача, уларнинг фазилатларини таърифлашга тил ожиз, буни юракдан ҳис қилиш керак“, дейди Ургут туман ҳокими.

 

Шарҳлар

"Етти ухлаб тушимга кирмаган эди". Тасодифан Эркинжон Турдимов қабулига борган йигитнинг орзулари кутилмаганда амалга ошди

10.09.2021, 11:05

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими сайёр қабулига борган фуқаро ва уларнинг самимий суҳбати акс этган видео кенг тарқалди.Мазкур видеода имконияти чекланган фуқаро ўзига ногиронлик аравачаси...
Наманган вилояти ҳокими вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди

27.07.2021, 17:54

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи дозасини қабул қилди.  Бу ҳақда Намангандан махсус мухбиримиз хабар қилди.Коронавирусга қарши ревакцинацияланган Шавкатжон Абдураззақовнинг ҳолати аълолиги,...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди

17.07.2021, 17:58

Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши 2 маротаба  эмланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум бўлишича ҳоким Ўзбекистон - Хитой акцинаси билан эмланган. Унинг айтишича, яқин...
Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди

07.11.2020, 18:39

Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.У.Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29.01° ясно
Валюта курси
11150.14
USD -15.78
11567.16
EUR -75.54
172.50
RUB 2.42
1