АсосийJamiyat

Имконияти чекланган фуқаро уйига ташриф буюрган “Паспорт хизмати” тўғрисида фикрини билдирди

'Имконияти чекланган фуқаро уйига ташриф буюрган “Паспорт хизмати” тўғрисида фикрини билдирди'ning rasmi

15декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Facebook саҳифасига Владлена Швабауэр исмли фойдаланувчи мурожаат қилиб, суратлар юбориб, Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг ишидан яхши таассурот қолганлигини маълум қилди.

Шу куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари мурожаатчининг қариндошининг уйига биометрик паспорт расмийлаштириш учун уни суратга олиш учун келишган. “Жуда хушмуомала ва кўнгилчан инсонлар!” – деб мақтади Владлена меҳмонларни. Ушбу мақтов МваФРБга етказилган.

Қачонлардир бу каби ҳолатни тасаввур қилиш қийин эди: илгари ҳаракатланиш имкониятлари чекланган инсонлар йиллаб амал қилиш муддати ўтиб кетган ҳужжатлар билан юришга мажбур бўлишган. Бугун эса бундай беморлар МваФРБга мурожаат қилиб, биометрик маълумотларни олиш учун ходимларни уйга ёки тиббиёт муассасасига таклиф қилиш имкониятига эгадирлар.

Эски нусхадаги (нобиометрик) паспортларнинг амал қилиш муддати тугашига оз қолди, шунинг учун паспортни янгилаш масаласи ҳозирда жуда долзарб. Имкониятлари чекланган инсонларнинг қариндошлари МваФРБга мурожаат қилиб, паспорт алмаштириш учун ариза қолдиришлари, эски паспортни топшириб, у билан бирга беморни ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши зарур (фуқаро саломатлик ҳолати сабабли МваФРБга шахсан келиш имконияти йўқлигини тасдиқловчи тиббиёт муассасасининг маълумотномаси, даволовчи шифокорнинг хулосаси ёки маҳалла акти). Шунингдек давлат божини тўлаб, алоқа учун маълумотлар қолдириш керак. Шундан сўнг, ходимлар биометрик маълумотларни тўпловчи махсус кўчма станция билан имкониятлари чекланган фуқародан унинг турар жойида ёки даволаниш муассасасида хабар олишади.

Имконияти чекланган инсонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини олишлари билан боғлиқ барча саволлар билан Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига қуйидаги рақамлар орқали: 71-230-38-05, 71-230-38-07, 71-230-38-22, шунингдек яшаш жойи бўйича миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (“паспорт столи”) рақамлари  орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар