АсосийЖАМИЯТ

Интернетда халқ ғазабига дучор бўлган "муштумзўрлар" кечирим сўради (видео)

Хабарингиз бор, аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсми...

'Интернетда халқ ғазабига дучор бўлган "муштумзўрлар" кечирим сўради (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмирни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларнинг таналарининг турли жойларига қўл билан уриб оёқлари билан тепаётгани тасвирланган видео кенг тарқалди. Олиб борилган тезкор текширув ва қидирув ишлари натижасида мазкур муштумзўрлар топилгани маълум қилинди.

Бугун мана шу йигитлар, интернет тармоғида халқ нафратига дучор бўлган айбдорлар телевиления орқали халқдан кечирим сўрашди.

Улардан бирининг маълум қилишича, мазкур воқеа 2018 йилнинг мар ойида Ангренда содир бўлган. Йигитлар учрашиб, гаплашиб ўтирган ва кейинчалик уришиб, жанжалга айланиб кетган.

Ундан кейин йигит бориб жабрдийданинг оиласидан ва ўзидан узр сўраганини, шунингдек, ҳозир афсусдалигини маълум қилган.

Яна бир йигит эса ушбу воқаега Ички ишлар ҳам тиббий ёрдам ҳам аралашмаганини, ўзаро ҳал қилишганини айтган.

Видеога олган йигит эса жанжалбошининг энг яқин дўсти бўлиб, ижтимоий тармоққа ҳам ўзи жойлаганини, бироқ бундан жудаям афсусдалигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар