Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Молдова Республикаси фуқаролари (1996 йилда туғилган) C.S бошқарувида бўлган “Honda” ҳамда (1988 йилда туғилган) P.V бошқарувидаги “Mazda” автотранспорт воситалари тўхтатилиб унга тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганида Республика ҳудудига кириб келиш чоғида тўлдирилган мажбуриятномалари қасддан қўпол равишда бузилганлигини аниқланди.
Унга кўра Молдова Республикаси фуқаролари C.S ҳамда P.V бошқарувида бўлган “Honda” ва “Mazda” автотранспорт воситаларининг чиқиб кетиш муддати (Honda)171 кунга, (Mazda) 204 кунга ўтказиб юборилган бўлиб жами 76 363 000 сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.
Холат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






