2020 йилнинг 15 январидан 15 мартигача “Ўзбекистон почтаси” Акциядорлик жамияти томонидан “Болалар назаридаги дунё” маркаларнинг махсус сериясини нашр қилиш учун “Йил мавсумлари” республика бўйлаб болалар расмларининг танлови ўтказилади.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси кўмагида ташкил этилмоқда.
Танловнинг ҳар бир иштирокчиси қалин оқ қоғозда акварель ёки гуаш бўёғида чизилган 4 та расм жўнатиб, уларда йилнинг тўрт мавсуми акс эттириши керак.
Танлов ғолибларини ажойиб совғалар кутмоқда.
Манзил: Тошкент, Навоий кўчаси, 28Б-уй, “Ўзбекистон Почтаси” АЖ филиали.
Батафсил маълумот учун телефон: +99871 244-39-36