АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда “Ватанпарварлик ойлиги” бошланди

Президент “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда...

'Ўзбекистонда “Ватанпарварлик ойлиги” бошланди'ning rasmi

Президент “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2019 йил 15-декабрдан 2020 йил 15-январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Фармойишда Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва жамоат ташкилотларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири ҳамда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шарафли бурчи эканлиги кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек, ишчи гуруҳ ҳарбий-маъмурий секторлар билан ҳамкорликда Дастурда белгилаб берилган байрам тадбирларини “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” умумий шиори остида ташкилий жиҳатдан юксак савияда амалга ошириш, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари томонидан ўзлари таҳсил олган олий таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида “Мардлик ва жасорат” мавзусидаги дарслар ўтказиши белгиланган.

Хусусан, “Ватанпарварлик ойлиги” давомида “Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари”нинг таълим муассасаларига ташрифини уюштириш, мактабгача таълим муассасаларининг тайёрлов гуруҳларида “Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!” мавзусидаги эстафеталар, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги иншо, сурат, шеър ва амалий санъат ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида чақирувга тайёрланаётган ўспирин ёшлар ўртасида “Мен албатта ҳарбий бўламан!” танловларини ўтказиш, ёшлар ўртасида, маҳалла, туман, шаҳар вилоят марказларида ватанпарварлик руҳидаги турли акцияларни ташкил этиш, буюк боболаримиз жасоратини ифодаловчи саҳна кўринишларини намойиш қилиш каби кўплаб вазифалар кўзда тутилган.

“Фуқароларимизни ватанпарварлик ойлигида фаол бўлишга, халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз”, — дейилади Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида 

 

Бошқа янгиликлар