1

Фарғона ва Нукус аэропортлари ёпилди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 14:42
Фарғона ва Нукус аэропортлари ёпилди

Uzbekistan Airways метеорологик шароит(туман, етарли даражада кўриш имкониятининг мавжуд эмаслиги) сабабли бир қатор рейслар кечикиши ва бошқа вақтга кўчирилиш ҳақида маълум қилди.

Шу муносабат билан Фарғона ва Нукус аэропортлари вақтинча ёпилган. “Фарғона-Москва“ йўналишидаги HY-627 рейси Фарғона аэропортида етарли даражада кўриш имконияти йўқлиги туфайли бошқа вақтга кўчирилган.

“Тошкент - Нукус“ йўналишидаги HY-017 рейси кейинга қолдирилган.

“Тушунишингиздан умидвормиз!“ дея йўловчилар ва кутиб олувчиларга мурожаат этган авиакомпания.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1