1

“O'zlidep”дан депутатликка номзод жавобгарликка тортилди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 15:18
“O'zlidep”дан депутатликка номзод жавобгарликка тортилди

Депутатликка номзод бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар томонидан ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган бўлишига қарамасдан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 38-Олмазор сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов 15.12.2019 йилда Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” маҳалла фуқаролар йиғини ва 16.12.2019 йилда “Катта Чилонзор-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этиб, “O'zlidep” логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали, раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга имтиёзли арзонлаштирилган нархда сотиш хизматини кўрсатган ҳамда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Депутатликка номзод А.М.Ахмедов ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 515-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган. 

Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан А.М.Ахмедовга нисбатан МЖтКнинг 515-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1