1

МИБ табиий газ қаерга кетаётганини аниқлади

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 20:00
МИБ табиий газ қаерга кетаётганини аниқлади

Хабарингиз бор, ўтган ойда ҳали қиш мавсуми бошланмасдан туриб табиий газни аҳолига етказиб бериш боғлиқ бир қанча муаммолар, узилишлар юзага келган эди. Унинг сабаби сифатида эса ноқонуний уланишлар кўрсатилган бўлиб,  натижада кетган газ миқдори билан аҳолидан келиб тушган тўловлар орасида тафовутлар юзага келган эди. МИБ ана шу ноқонуний уланишларни аниқлади. 

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг куз қиш мавсуми давомида, жами 285 та иссиқхоналар ўрганилиб, 49 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик аниқланиб, далолатномалар расмийлаштирилган. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида 2.110.152.000 сўм зарар ҳисоб-китоб қилинган. 

  Жумладан, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўнқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 1,5 га майдонга эга бўлган иссиқхонада помидор кўчатларини етиштиришда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. 

Ушбу ҳудудда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, яна 3 та иссиқхоналарда яна ана шундай ҳуқуқбузарликлар аниқланди:

1-иссиқхонада 244 млн. 992 минг сўм; 

2-иссиқхонада 605 млн. 640 минг сўм;

3-иссиқхонада эса,  412. млн. 272 минг сўм зарар етказилган.

Текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1