1

Манба: Метро қурилиши аварияси жойидан олтинчи жасад топилди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 10:16
Манба: Метро қурилиши аварияси жойидан олтинчи жасад топилди

Кеча, 18 декабрь куни кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Бундан олдин, дастлаб, икки кишининг, сўнг яна бир инсоннинг, шунингдек тўртинчи жасаднинг ҳам шахсига аниқлик киритилган эди.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазиятда ҳалок бўлган бешинчи фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилиб,  шахси аниқланган эди.

Айни пайтда "Даракчи" манбасининг хабар беришича, фожеада ҳалок бўлган олтинчи фуқаронинг жасади ҳам топилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1