1

Юнусобод фожиасига давлат каналлари эътибор қаратгиси келмаяпти, ёхуд «Ўзбекистон-24» нега томошабин бўлиб ўтирибди?

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 11:13
Юнусобод фожиасига давлат каналлари эътибор қаратгиси келмаяпти, ёхуд «Ўзбекистон-24» нега томошабин бўлиб ўтирибди?

Аввал хабар берилганидек, 18 декабрь куни кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Айни пайтда кенг жамоатчилик, ОАВ ва ҳукумат эътибори ана шу мудҳиш фожиага қаратилди. Бироқ, холис фикрчи блогер халқни оғир қайғуга солган ҳалокатга расмий телеканаллар  беэътибор бўлаётганидан хавотирланмоқда.

"Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборотида ҳозирча жароҳатланганлар йўқ, дейилганди. Афсус, Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида рўй берган фожиа қурбонлари 18 декабрда тўрт нафарга етди. (Ўтганларнинг охирати обод бўлсин! Яратган яқинларига сабр берсин!)

Ҳаммани қайғуга солган бу кўнгилсиз ҳодисага давлат телеканаллари негадир эътибор қаратгиси келмаяпти. «Ўзбекистон-24»нинг салкам бир соат давом этган «Ахбороти»да ҳам лом-мим дейилмади. Ҳаром ичакдай чўзилган дастур байрамолди ярмаркалардаги арзонлантирилган маҳсулотлар сотилаётганига бағишланган сюжет билан якунланди. 

Туну кун ахборот узатишга ихтисослашган канал жамоасининг нега метро қурилишидаги бахтсиз ҳодисани ёритишга журъати етмаяпти? Нима учун ақалли, ҳукумат фармойиши, вазирлик ва идораларнинг расмий хабарларини беришни ҳам ўзларига эп кўрмаяпти? 

Телеканалнинг бир четда томошабин бўлиб ўтиришининг сабаби нимада экан-а?" — дея, саволга жавоб кутмоқда блогер.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1