1

Бош прокуратура: Тошкент метрополитенида юз берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 12:44
Бош прокуратура: Тошкент метрополитенида юз берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

“Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.”

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 декабрь куни кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Бундан олдин, дастлаб, икки кишининг, сўнг яна бир инсоннинг, кейин тўртинчи ҳамда бешинчи жасаднинг шахсига аниқлик киритилди.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1