1

«Ўзбекистон темир йўллари» раиси: “Фожиали вафот этган инсонларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлашга ваъда бераман”

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 13:01
«Ўзбекистон темир йўллари» раиси: “Фожиали вафот этган инсонларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлашга ваъда бераман”

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Хусниддин Хосилов Юнусобод йўналиши қурилиши вақтида ер ўпирилиши оқибатида рўй берган фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди.

Барча ходимлар ва ўз номидан Юнусобод йўналиши қурилиши вақтида ер ўпирилиши оқибатида рўй берган фожиада ҳалок бўлган қурбонларнинг қариндошлари ва дўстларига ва барча яқин инсонларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Юрагим тузатиб бўлмайдиган йўқотиш учун қайғу ва ҳамдардликка тўла. Биз учун бу йигитлар ҳар доим ўз яқинларига кўп яхшилик қилган ҳақиқий қаҳрамонлар бўлиб қоладилар! ...

Инсон ҳаёти бебаҳо ва ҳеч қандай компенсация яқинларини йўқотган оилаларнинг ушбу тузатиб бўлмайдиган йўқотишларини тўлиқ қопламайди. Ўз номимдан, фожиали вафот этган болаларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишимизга ваъда бераман”.

Аввал хабар берганимиздек, Ҳукумат фармойиши (1058-Ф, 18.12.2019 й.) билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси топшириғига асосан ҳар бир оилага 100 миллион сўмдан маблағ пули ажратилди. 

Шунингдек, қурбонларнинг оилалари учун мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот-медиа маркази хабар берди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1