1

Инспекторлар ёлғиз яшаётган кексаларнинг уйига келиб рўзғорига ёрдам беришга келишиб олишди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 14:25
Инспекторлар ёлғиз яшаётган кексаларнинг уйига келиб рўзғорига ёрдам беришга келишиб олишди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда Тошкент маҳаллаларида яшовчи аҳолининг муаммолари ўрганилганда, ИИББ ходимлари баъзида кекса инсонларнинг ёлғиз яшаётганлигига гувоҳ бўлардилар. Катта ёш ва касалликлар сабабли улар мустақил равишда рўзғор билан шуғулланишга қодир эмаслар.

Яқинда Яккасарой тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари “Дамариқ” маҳалласини кўздан кечириш давомида 89 ёшли Р. Бекмуҳаммедовадан хабар олишда. Раиса Ёқубовна ёлғиз истиқомат қилади, уни парвариш қиладиган, рўзғорига ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ. ИИББ ходимлари бефарқ бўлмадилар ва Р. Бекмуҳаммедованинг уйига яна бир бор келиб, уй ва ҳовлини саранжом қилдилар. Олдиндан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, уй-жой тозаланганидан сўнг тушлик ва кечки овқат тайёрлашди. Яккасарой тумани хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари навбат билан Раиса Ёқубовнанинг уйига келиб, унинг рўзғорига ёрдам беришга келишиб олишди.

Учтепа тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари ҳам яқинда ўз туманларида яшовчи кекса аёлга ёрдам кўрсатишди.

67 ёшли З. Каримова “Фозилтепа” маҳалласидаги кўп қаватли уйда ёлғиз истиқомат қилади. Маълум бўлишича, Зулфия Валиевна соғлиғи билан боғлиқ муаммолари сабабли пенсиясини тўлалигача дори-дармон ва озиқ-овқатга сарфлашга мажбур. Коммунал хизматлар учун тўловга пул қолмаганлиги, қарзлар тўпланиб қолганлиги сабабли, З. Каримованинг уйида газ ва электрни ўчириб кетишган.

Зулфия Валиевнанинг ижтимоий муаммоларидан хабар топиб, Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари ёрдам кўрсатишга қарор қилишди. ИИО ФМБ бошлиғининг ташаббусига кўра, пенсионер хонадони таъмирланди. Бундан ташқари, бефарқ бўлмаган инсонлар ёрдами билан коммунал хизматлар билан боғлиқ қарзлар узилди ва хонадонда газ ва электр қайта уланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилинди.

Учтепа тумани аҳолиси билан суҳбат давомида, ходимларга “Юсуф Саккокий” маҳалласида ёлғиз яшовчи 71 ёшли Х. Усмонов ҳақида хабар беришди. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Хасан Исломович ҳам моддий ва маъанавий кўмакка муҳтож эди. Энг катта муаммоси – мустақил ҳаракатланиш имконияти йўқлиги. Пенсионернинг гапларига қараганда, унга совға қилинган ногиронлар аравачаси, Янги йилга энг катта совға бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1