1

Тошкентда отадан 26 миллион сўм 6 йиллик алимент қарздорлиги ундирилди

ЖАМИЯТ 20.12.2019, 11:53
Тошкентда отадан 26 миллион сўм 6 йиллик алимент қарздорлиги ундирилди

Сергели туманида оилалардан бирининг бузилиши оқибатида норасида гўдак ҳам ота меҳридан, ҳам моддий таъминотдан айрилишига тўғри келди. Ота-оналарнинг ажрашиши жараёнида суд томонидан болаларнинг моддий таъминоти учун жавобгарга алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Лекин белгиланган алимент йиллар давомида қарздор, яъни ўша болаларнинг “отаси” томонидан тўланмай келинаётган эди.

Сергели туман прокуратурасига фуқаро А.Абдураҳмонова собиқ турмуш ўртоғи М.Ишкин алимент тўловларини 2013 йилдан буён тўламаслигини, қарздорда ҳозирги кунда алимент тўлови бўйича 26 миллион 305 минг 600 сўм қарзи борлигини ўз мурожаатида маълум қилган.

Шундан келиб чиқиб, Сергели туман прокуратурасининг ҳамкорлигида туман МИБ бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида қарздор топилиб, мавжуд қарздорлик тўлиқ ундирилиб, 26 миллион 305 минг 600 сўм алимент пуллари болалар тарбияси билан ёлғиз шуғулланишга мажбур бўлаётган онага ундириб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1