Айни пайтда прокуратура ёрдами билан меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ҳимояси борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан айрим корхоналарда раҳбариятнинг масъулиятсизлиги натижасида ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб берилиши таъминланмаслигиҳолатлари учраб турибди. Бу сабабли ишчилар вақи ўтказиб, кўп сарсон бўлишмоқда.
Шундай ҳолат Бешариқ туманида кузатилди. Яъни туман прокуратурасининг ёрдами билан «BESHARIQTEKSTIL» АЖдан 584 нафар ходимлар фойдасига 662.881.982 сўм иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда прокурор ёрдамчиси, Мирзаахрор Ҳасанов хабар берди.
Туман прокурори номига «BESHARIQTEKSTIL» АЖ Буюк Британия қўшма корхонасининг бир неча ходимлари «BESHARIQTEKSTIL» АЖ узоқ вақтдан буён уларга иш ҳақи тўламасдан келаётгани, шу сабабли ушбу иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган эди.
Мурожаат асосан ўтказилган таҳлилга кўра, «BESHARIQTEKSTIL» АЖ 2019 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг апрель ойига қадар 584 нафар ходимларга иш ҳақи тўланмагани аниқланди.
Бешариқ туман прокурорининг фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига юқоридаги ходимлар фойдасига иш ҳақи ундириш ҳақида киритган аризасига асосан «BESHARIQTEKSTIL» АЖдан жамиятнинг 584 нафар ходимлари фойдасига жами 662.881.982 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли мулклар рўйхатга олинган ва аукцион савдоларига чиқарилган.
Аукцион савдоларида сотилган мол-мулклар ҳисобидан 20.12.2019 йилда жамият ходимларининг пластик ҳисоб рақамларига иш хақлари тўлиқ ўтказиб берилиб, ходимларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.