1

Контракт пулларини тўлаш муддати узайтирилди

ЖАМИЯТ 21.12.2019, 14:15
Теглар: контракт, муддат
Контракт пулларини тўлаш муддати узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 6-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда магистратура таълим йўналишларига тўлов-контракт шартнома асосида пул ўтказиб бериш муддати узайтирилди.

 Бу тартиб кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шаклларини, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий давлатлардан келиб ўқиётган талабаларни қамраб олади.  

Тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1