АсосийJamiyat

Қашқадарёда "Дамас" автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

'Қашқадарёда "Дамас" автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Йўл автотранспорт фожеаларининг олдини олишда автомобиль бошқариш қоидаларини билиш, шошилмаслик, тезликни оширмаслик жуда муҳим. Аммо афсуски, айрим ҳайдовчилар бу ҳақиқатни ўз вақтида тўлиқ англаб етмаяптилар. ИИБ каналида эълон қилинган, Қашқадарёда содир бўлган йўл-автотранспорт ходисаси шундай ҳолатларга мисол бўлиб, барча ҳайдовчиларни қоидани бузмасликка чақиради. 

Хусусан, 2019 йил 22 декабрь куни соат 01:00 ларда, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида жиддий ҳалокат содир бўлган. Бу йўлнинг 1249-км.да ҳайдовчи – 1962 йилда туғилган Ғузор туманида яшовчи Б.Н. “Дамас” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Бунинг оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи – Термиз туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “Ман” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ушбу мудҳиш ҳалокат бир инсон ўлимига,  оиланинг боқувчисиз қолишига сабаб бўлди. Аммо унинг олдини олиш мумкин эди. Автомобиль ҳайдовилар, огоҳ бўлинг, шошилманг, сизни уйда фарзандларингиз кутмоқда.

Бошқа янгиликлар