АсосийJamiyat

Зарафшонда оммавий қарғалар ўлими қайд этилди

'Зарафшонда оммавий қарғалар ўлими қайд этилди'ning rasmi

Зарафшон шаҳрининг "Олтин водий" газетасига аҳоли томонидан қарғалар "қабристони" ҳақида маълум қилинган. Бу ҳолат шаҳарнинг "Марварид" кўчасидаги йўл ёқасида (мўлжал: Зарафшон қурилиш бошқармаси маъмурий биноси,  гипермаркет тугалланмаган қурилиш объекти) аниқланган. Бу ҳақда “Ecologuz” хабар берди.

Бу ерда шаҳарликлар кўплаб қарғаларнинг ўлиб ётганлигининг гувоҳ бўлишган. 

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ободонлаштириш, ветеринария бўлими ҳамда экология инспекциясига мурожаат қилинган. Улар воқеадан бехабар эканлигини, аммо яқин орада ўрганилиб, қарғалар ўлимига нима сабаб бўлганлигига изоҳ беришларини маълум қилишган.

    Бошқа янгиликлар