АсосийJamiyat

Бухоролик 62 нафар ўқувчи олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланди

'Бухоролик 62 нафар ўқувчи олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланди'ning rasmi

24 декабрь куни Бухоро шаҳрида “SEAMO-2019” халқаро математика олимпиадасининг илк саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Нодавлат халқаро олимпиадалар ташкилоти «English Language Proficiency Compitition» МЧЖ томонидан “SEAMO-2019” халқаро математика олимпиадасининг илк саралаш босқичи ўтказилганди.

Халқаро математика олимпиадасининг илк саралаш босқичида вилоятнинг барча ҳудудларидан жами 103 нафар 5-11 синф ўқувчилари иштирок этишди. 

Ушбу ўқувчиларнинг 25 нафари олтин, 19 нафари кумуш ва 18 нафари бронза медаллари билан тақдирланишди. Шунингдек, 30 нафар ўқувчилар фаол иштироки учун ташкилотчилар томонидан диплом билан тақдирланди.

Бухоролик олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланган 62 нафар ўқувчилар “SEAMO-2019” халқаро математика олимпиадасининг навбатдаги босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди, дея хабар беради Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар