1

Тадбиркорга олдиндан тўлов қилиб чув тушган истеъмолчига буюртмаси ундириб берилди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 17:51
Теглар: истеъмолчи, маҳсулот
Тадбиркорга олдиндан тўлов қилиб чув тушган истеъмолчига буюртмаси ундириб берилди

Яқинда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  Олмалиқ шаҳар ижро этувчи аппаратига Металлурглар кўчасида яшовчи Р.Қаршиевдан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда ёзилишича, Р.Қаршиев эшик­ ва ром ясайдиган цехга бориб, оғзаки келишувга асосан эшик, ­ромлар учун буюртма берган ва 8 млн. 635 минг сўм олдиндан тўлов қилган. Аммо келишув амалда бажарилмаган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мутахассиси Муҳиддин Суярқулов Даракчига маълум қилди. 

Унинг билдиришича шаҳар жамияти ходимлари томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, тадбиркорга истеъмолчининг ҳуқуқлари атрофлича тушунтирилди. Тадбиркор ўз хато ва камчиликларини вақтида англаб етди. Шу куннинг ўзида истеъмолчига сифатли эшик ва ромлар етказиб берилиши таъминланди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1