1

Фарғонада бир инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган юк машина ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 18:04
Фарғонада бир инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган юк машина ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди

2019 йил 9 январь куни соат тахминан 20-00 лар чамасида, “Фарғона-Чимён” йўлини 18-кмда, яьни Чимён сиҳатгоҳига кириш йўли билан туташган жойда асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.Т бошқарувида бўлган бўлган “Нексия 2” русумли, оқ рангли автомашинага иккинчи даражали йўлдан келаётган фуқаро Й.Т бошқарувидаги “Урал 4320” русумли юк автомашинаси бошқарувни йўқотиши натижасида ўнг ён тарафига автомашинани олд буфер қисми билан  урилиши натижасида Р.Т бошқарувидаги автомашина йўналишини йўқотган.   

Натижада автомашина салонида бўлган йўловчи У.Ю тан жарохати олиб Фарғона шаҳар марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган ва кўрсатилган муолажаларга қарамасдан У.Ю шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан фуқаро Й.Тга нисбатан юритилган жиноят иши судда кўрилиб, уни айбига тўлиқ иқрор бўлгани ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги инобатга олиниб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1