1

Юклар орасида 6 минг дона пиротехника воситалари бор экан

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 18:45
Юклар орасида 6 минг дона пиротехника воситалари бор экан

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.К. савдо мажмуаси ёнида тўхтатилиб, унга тегишли бўлган юклар белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, унинг юклари орасида 6 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1