АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада “Nexia” “Isuzu” автобуси билан тўқнашув оқибатида тўрт йўловчи ҳалок бўлди

2019 йилнинг 26 декабрь куни соат тахминан 19:30 ларда Олтиариқ туман ҳудудида “4P112 Фарғ...

'Фарғонада “Nexia” “Isuzu” автобуси билан тўқнашув оқибатида тўрт йўловчи ҳалок бўлди'ning rasmi

2019 йилнинг 26 декабрь куни соат тахминан 19:30 ларда Олтиариқ туман ҳудудида “4P112 Фарғона-Қўқон” халқа йўлининг 241 км.да 2 та “Nexia” русумли автомашиналари ва “ISUZU” русумли автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус ичида ҳайдовчи билан бирга жами 9 нафар шахслар бўлган. Айнан автобус билан тўқнашган “Nexia” русумли автомашина салонидаги 4 нафар йўловчилар олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

    Бошқа янгиликлар