Марказий сайлов комиссияси шу йил 22 декабрь куни юртимизда бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 3 нафар депутат сайланди ва таҳсинга сазовор жиҳати уларнинг барчалари аёллар!
Қуйида парламентга сайланган депутатларимиз билан танишинг:
147-Тўқимачи сайлов округидан Елена Михайловна Борисова — 1955 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – даволаш иши, шифокор терапевт, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг Даволаш иши бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.
141-Темирйўлчи сайлов округидан Ойдин Утамурадовна Абдуллаева — У 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – бастакор, танқидчи мусиқашунос, ўқитувчи, Ўзбекистон давлат консерваторияси “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси мудири, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.
149-Қўйлиқ сайлов округидан сайланган Гульрух Анваровна Агзамова — 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – файласуф, ижтимоий-сиёсий фанлар ўқитувчиси, бошқарув магистранти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими мудири, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.






