Теннис. Ўзбекистон – Гонконг 3-0

СПОРТ 05.02.2015, 13:38
Теннис. Ўзбекистон – Гонконг 3-0

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида старт олган “Fed Cup” мусобақасининг Осиё – Океания минтақаси дастлабки саралашидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Дмитрий Томашевич бошчилигидаги терма жамоамиз Гонконг терма жамоасини 3-0 ҳисобида мағлуб этдилар. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар қилади. 

Ҳамюртларимиз Оқгул Омонмуродова Хо Чинг Вуни 7-5, 6-4, Нигина Абдураимова Линг Жангни 7-6 (3), 7-6 (3) ҳисобида мағлуб этди. Жуфтликлар баҳсида Арина Фольц ҳамда Сабина Шариповадан иборат дуэт Ман Йинг ва Чун-Винг Шердан 6-3, 6-7(2), 6-4 ҳисобида устун келишди. 

Бугун терма жамоамиз “Guangdong Olympic Tennis Centre” кортида Жанубий Корея билан куч синашади. Кореяликлар илк баҳсда Япония терма жамоасига 0-3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Гонгконг ва Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, иккинчи гуруҳда Таиланд, Қозоғистон, Хитой ва Хитой Тайпейи терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришяпти. Гуруҳларда ғолиб чиққан жамоалар ўзаро кураш орқали Fed Cup мусобақаси World Group II Playoff босқичига чиқадиган жамоани аниқлаб беришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1