АсосийЖАМИЯТ

Республика болалар кутубхонаси фаолияти такомиллашади

“Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштир...

'Республика болалар кутубхонаси фаолияти такомиллашади'ning rasmi

“Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарор билан 2020-2022 йилларда Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича кузатув кенгаши таркиби тасдиқланди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

2021 йил 1 майга қадар Республика болалар кутубхонаси жойлашган бино реконструкция қилинади.

Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, кутубхонада, жумладан: 

*умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари учун мультимедиа таълим лабораторияси ташкил этилади;

*болалар таълим “co-working” платформаси ва бадиий студия ташкил этилади;

*ташриф буюрувчиларга хизматларни инклюзив кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилади;

* нодир китоб нашрларини сақлаш учун кутубхона архиви фаолияти йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар