1

Жиззахлик фермер балиқчиликдан олаётган даромадидан ўзи яшайдиган маҳалласининг ички йўлларини таъмирлади

ЖАМИЯТ 05.02.2015, 16:33
Жиззахлик фермер балиқчиликдан олаётган даромадидан ўзи яшайдиган маҳалласининг ички йўлларини таъмирлади

Жиззахлик фермер 433 миллион сўм маблағ сарфлаб, 12 та балиқчилик хўжалигини ташкил этди. Натижада элликка яқин янги иш ўрни яратилди. Арнасойлик фермер Янгибой Муқимов сув танқис бўлган чўл ҳудудида балиқчиликни йўлга қўйди. 2010 йилда туман ҳудудидаги ташландиқ 7,6 гектар ерда балиқчилик фермер хўжалиги ташкил этди. Дастлабки йили фермер 6,7 тонна балиқ етиштирди. 2014 йилда 15 тонна маҳсулот етиштириб, 150 миллион сўмлик фойда кўрди, дея хабар беради uz24.uz ЎзА маълумотларига таяниб.

Маҳсулотини асосан туман аҳолисига сотаётган фермер вилоят ва мамлакат миқёсида ўтказилаётган озиқ-овқат ярмаркаларида фаол иштирок этмоқда. Мазкур ярмаркалар орқали кейинги уч йилда етти тоннага яқин балиқ сотди. Фермер олаётган даромадидан қишлоқни ободонлаштириш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак беришга маблағ ажратади. Хусусан, кейинги икки йилда ўзи яшаётган Бахтли маҳалласининг ички йўлларини таъмирлаш, болалар спорти майдончаси қуриш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 8 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1