АсосийJamiyat

Қамчиқ довонидаги юз берган автоҳалокатда ҳайдовчи ҳалок бўлди

'Қамчиқ довонидаги юз берган автоҳалокатда ҳайдовчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 17:10 ларда, Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223-километрида инсон ўлими билан якун топган ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳабарига кўра, ҳайдовчи Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Д.О. “Исузу” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги сабабли, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган ва натижада автомашина ағдарилган. 

Ундан ташқари, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган В.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада “Исузу” русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар