АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит пиротехника портлаши оқибатида жиддий жароҳат олди

'Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит пиротехника портлаши оқибатида жиддий жароҳат олди'ning rasmi

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қумовул ҚФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган С. А. ўз уйида пиротехника воситаси қўлида портлаши оқибатида жиддий жароҳат олди.

Шундан сўнг у зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо олган жароҳатининг жиддийлигини ҳисобга олиб, тезкор равишда “тез ёрдам” машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг жонлантириш бўлимига “Чап қўл панжа соҳасида катта ҳажмли эзилиб, йиртилган жароҳати. Тўринчи ва бешинчи бармоқлар жароҳати ва тирноқ фалангасининг травматик узилиши” ташхиси билан ётқизилди. 

Малакали шифокорлар шу заҳотиёқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди. Айни пайтда даволаш муолажалари давом этмоқда.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига, жумладан, ота-оналарга ўз фарзандларини пиротехника воситаларидан фойдаланмасликка, уларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирувчи бундай хафли хатарлардан эҳтиёт бўлишларини яна бир бор сўраб қолади.

 

    Бошқа янгиликлар