АсосийJamiyat

2019 йилда вилоятлар тарихида бўлмаган юқори технологияга асосланган 1200 та мураккаб операциялар ўтказилди

'2019 йилда вилоятлар тарихида бўлмаган юқори технологияга асосланган 1200 та мураккаб операциялар ўтказилди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш тизимида ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш борасида 2019 йилда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. 

Жумладан, қўшимча cаккизта республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (онкология ва радиология, нейрохирургия, травматология ва ортопедия, аллергология, неврология ва инсульт, нефрология ва буйрак трансплантацияси, наркология, болалар хирургияси каби йўналишларда) ташкил қилиниб, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлар сони 18 тага етди.

Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбарининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан олис ҳудудларни қамраб олиш борасидаги топшириқлари бўйича ҳудудларда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларнинг 17 та филиаллари ишга туширилди, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибида қарийб 6600 ўринга мулжалланган 310 та ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил қилинди.

2019 йил давомида ҳудудларда 2000 дан ортиқ жарроҳлик операциялари ўтказилди.

Шундан 1200 га яқини хали вилоятлар тарихида бўлмаган юқори технологияга асосланган мураккаб операциялардир. Ҳудудларда ҳам кардиохирургия хизмати ривожланиб, ҳудудларда 10 та рентгенэндоваскуляр бўлимлари фаолият кўрсатмоқда, 8 та вилоятда кардиохирургик операциялар ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда янги 174 та диагностик ва 264 та янги даволаш усуллари жорий этилди, телемедицина орқали 800 дан ошиқ онлайн консультациялар ўтказилди.

 

    Бошқа янгиликлар