Марказий Сайлов Комиссияси Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш юзасидан МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов иштирокида брифинг ўтказилди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади. 1730 та сайлов участкасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига такрорий овоз беришда сайловчилар сони жами 3 148 921 кишини ташкил этади.






