АсосийDunyo

2020 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди

'2020 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди'ning rasmi

BHTP суғурта компанияси томонидан 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди

Суғуртачилар фикрига кўра, Австралия — саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакат. Йирик ўрмон ёнғинларига қарамай, айнан ушбу мамлакатни сайёҳлар хавфсиз саёҳат учун биринчи ўринга лойиқ деб топишди. Айтишларича табиийлик ва экзотика мужассамлашгани учун ҳам туристлар Австралияга саёҳат қилишни хуш кўришади.

Иккинчи ўринда — Швеция. Дарҳақиқат ёшларга ҳам, ёши улуғ инсонларга бу мамлакат бирдек ёқади.

Учинчи ўринда — ёшлар кўпроқ боришни яхши кўрадиган мамлакат Янги Зеландия. Мўътадил иқлим, ажойиб инфратузилма, сифатли тиббиёт, юқори тезликдаги интернет, теп-текис йўллар кимга ҳам ёқмайди дейсиз!

2020 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар (топ-10)

  1. Австралия
  2. Швеция
  3. Янги Зеландия
  4. Италия
  5. Нидерландия
  6. Франция
  7. Исландия
  8. Ирландия
  9. Греция
  10. Япония.

Бошқа янгиликлар