АсосийJamiyat

Паркентда "Кумушкон" туризм қишлоғи ташкил этилади

'Паркентда "Кумушкон" туризм қишлоғи ташкил этилади'ning rasmi

Паркент туманидаги туризм қишлоғи “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига асосан ташкил этилмоқда. 

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Қарор билан “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси ҳамда “Кумушкон” туризм қишлоғини ташкил этиш чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

“Олтин ҳалқа” туризм концепциясининг асосий вазифаларидан бири ҳудуддаги туристик масканларда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадини оширишдан иборат”,  - дейилади ҳужжатда.

Айни дамда қарор билан Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқлан. Унга кўра 45 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1523 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. 

Бошқа янгиликлар