Вазирлар Маҳкамасининг “Бахши” журнали таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Бахши” журнали таҳририяти ташкил этиш этилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси юридик шахс мақомига эга бўлган журнал таҳририятини муассислари этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда журналнинг Низомини ишлаб чиқади ва давлат рўйхатидан ўтказади.
Шунингдек, журнал таҳририятида фаолият юритаётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва таҳририят фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича ҳам топшириқлар белгилаб берилган.
Журнал таҳририяти бош муҳаррири Маданият вазири томонидан тайинланади ва вазифасидан озод этилади.