Тошкентда ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, кеча, 5 январь куни соат 22:10 ларда Юнусобод тумани, Бободеҳқон маҳалласида яшовчи Н.И. (1987 й.т.) ва унинг фарзанди Д.Т. (22.03.2017 й.т.) уйининг ювиниш хонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.
Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.