1

Андижонда уч нафар аёл ис газидан заҳарланиб, тирик қолди

ЖАМИЯТ 06.01.2020, 10:37
Андижонда уч нафар аёл ис газидан заҳарланиб, тирик қолди

5 январь куни соат 07:00 ларда Андижон шаҳри, Андижон маҳалласидаги “Ҳалол луқма” МЧЖда ишловчи Ш.Н. (2001 й.т.), Д.Н. (2001 й.т.) ва Д.М.лар (2000 й.т.) ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилганлар.

Ҳодиса МЧЖга қарашли бўлган дам олиш хонада ухлаб ётган вақтларида, хонага ўрнатилган иситиш мосламасидаги газ ўчиб ёнганлиги натижасида содир бўлган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1