1

Ректорлар Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф буюришди

ЖАМИЯТ 06.01.2020, 11:57
Ректорлар Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида республикамиздаги олий таълим муассасаси ректорлари ва хорижий олий таълим муассаси филиаллари директорлари хамда малака ошириш тармок марказлари директорлари билан биргаликда пойтахтимизда ўз фаолиятини бошлаган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўришди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги фармойиши билан ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўзбек тили ва адабиётини, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганишга ихтисослашган.

Мактабда яратилган шароитлар ҳозирги замон талабига мос келишига, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун ҳамма шароитлар яратилганлигига яна бир бор амин бўлишди. Синф хоналари замонавий технологиялар ва ўқув анжомлари билан таъминланган. Мактаб кутубхонасидаги адабий асарлар, бадиий адабиётлар хамда очиқ ва ёпиқ спорт залларида болалар спорт тўгаракларига қатнашиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун қулайликлар ташрифчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Шу куннинг ўзидаёқ гуруҳ аъзолари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб билан ҳам танишишди.

Делегация бу ерда илғор ўқув дастури учун хоналар ва шарт-шароитлардан ташқари инновацион методлардан фойдаланган ҳолда факультатив дарсларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди. Шунингдек гуруҳ аъзолари ахборот технологияларига бағишланган махсус синфлари билан ҳам танишиб чиқишди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1