АсосийJamiyat

80 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умра зиёратини амалга ошириш чоғида алданди

'80 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умра зиёратини амалга ошириш чоғида алданди'ning rasmi

2020 йил 3 январь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 80 ёшли фуқароси А.Х.нинг оғиқ аҳволга тушгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалиши муносабати билан мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси шу куннинг ўзида у билан алоқа ўрнатди. Унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, дейилади ТИВ Консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти ахборотида.

А.Х. сўзларига кўра, у маълум миқдордаги пул эвазига маълум одамлар билан Саудия Арабистонига умра зиёрати учун сафар ташкиллаштириш, хусусан меҳмонхона, овқатланиш, доимий кузатув хизмати харажатларини қоплашга келишиб олган. Аммо 1 январь куни Бишкек ва Истанбул орқали Жидда шаҳри аэропортига келганида ваъда қилинганига қарамай уни ҳеч ким кутиб олмаган.

Бош консулхона маълумотига кўра, Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги кўмаги билан бизнинг фуқаромизга зарур ёрдам кўрсатилди, хусусан меҳмонхонага жойлаштирилди. Ҳозирда у умра амалларини адо этмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти зиёратга амалларини бажаришда расмий ваколатли ташкилотлар хизматидан фойдаланишни тавсия қилади ва Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Жидда шаҳридаги Бош консулхонасига +966-12-607-72-50 ва +966-56-661-94-96 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

 

    Бошқа янгиликлар