Маълумки, 220 кВли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали «Саримой» аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш тармоғини қуриш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шу боис, ишларни хавфсиз амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида жорий йилнинг 7-8 январь кунлари электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова Darakchi.uz нашрига.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, ижтимоиий аҳамиятга эга объектлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашни кафолатлаш учун хизмат қилади.






