АсосийJamiyat

“Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш таклиф қилинди

'“Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш таклиф қилинди'ning rasmi

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига депутатлар билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратиш таклифи билдирилган петиция жойлаштирилди. 

Унда қайд этилишича, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайди. Шунинг учун аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди

Билдирилишича, энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлишлари керак. 

Мурожаатга асосан, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ. 

“Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этишни ва у билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз”, дейилади мурожаатда.

Шунингдек петиция остида қолдирилган изоҳда ҳар бир депутатнинг сайлов олди дастурини Сенатдан тасдиқдан ўтказиб, ушбу рейтингда дастурнинг амалга оширилиши бўйича баҳолаш мезонини ташкил кераклиги қайд этилган. 

Депутатлик муддати тугаган депутатларга бажарган ишлари ҳамда тўплаган баллари бўйича рағбат ёки чора кўришни йўлга қўйиш сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар