Бироз аввалроқ сайтимизда Қашқадарё вилояти , “Ғузор тумани «Шуртан» футбол клуби олдида ўрнатилган арча ёнгани ҳақида хабар қилган эдик. Ғузор тумани ҳокимлиги бу ҳолатга аниқлик киритди.
Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасининг “Янги йил арчаси хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида тузилган ишчи гуруҳининг берган маълумотига кўра, 2020 йил 3 январ куни соат 17-30 лар чамасида Ғузор тумандаги Марказий ўйингоҳи олдида ўрнатилган “Янги йил арча”сига безатилган электр чироқлари навбатчи ходимлар томонидан ёқилган вақтида, арчанинг юқори қисмида ўрнатилган «Юлдузсимон” безаги электр энергия симлари ёғингарчиликдан намиқиши натижасида қисқа туташув содир бўлган.
Ушбу юлдузсимон безаги электр токининг куйиб эриганлиги, арчанинг пастки қисмида ўрнатилган электр ҳимоя аппаратлари (сақлагичлар) автоматик тарзида ажратилиши натижасида арчага ёнғин тарқалмаган ва зарарланмаганлигини маълум қилди.
Арчанинг юлдузсимон безаги туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шу куннинг ўзида олиб ташланган.






