14-19 январ кунлари Ўзбекистонда биринчи марта “Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” ўтказилади. Шу муносабат билан юртимизга бир қанча халқаро ташкилотлар раҳбарлари келиши кутилмоқда, дейди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бўлим бошлиғи Шерали Саттаров.
Жумладан, Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International) президенти Маримуту Надасон ташрифи кўзда тутилмоқда. У ушбу лавозимда 2019 йил майдан буён фаолият юритиб келмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ушбу форумда халқаро ташилотларнинг бу каби вакилларининг иштироки мамалакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қилинаётган ишларни кенг оммага тарғиб этишда, ривожланган мамалакатларнинг бу соҳадаги тажриба ва ютуқларини ўрганишда улкан имконият бўлиб хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк даврларидан истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинган. Аммо бугунга қадар соҳада мавжуд камчиликлар тадқиқ этилмоқда. 2020-йилнинг бошида Федерация томонидан ташкил этилаётган ушбу форум соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, тизим ютуқларини тадқиқ этиш, халқаро тажрибани ҳаётимизга кириб келишида улкан рол ўйнайди. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамалакатимизнинг бой тарихи ва бугунги ривожланишлар билан жаҳон ҳамжамиятини таништиришда Форум дадил қадамларнинг қўйилишидир.






